Тумандаги 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Мен ҳам атлас кияман" шиори остида танлов ўтказилди. Тарбияланувчилар ўртасида кийиниш маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ўғил-қизлар фаол иштирок этишди. Атлас ва адраслардан тикилган кийимлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари миллий матоларимиз ҳақида шеър ва қўшиқлар ижро этишди.
А
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024