Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ёшлар эртамиз
Тадбирлар / 2021-04-23

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг 23 августь куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимиятлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ўқув муассасаларини оталиққа олиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Ушбу топшириққа асосан Ангор туманидаги 26-сонли умумтаълим мактаби Ички ишлар бўлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари Мурод Болтаевга бириктирилган.

Бугун сектор раҳбари Мурод Болтаев ҳамда туман ҳокими ўринбосари Жамшид Чориев 26-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, битирувчи ўқувчилар билан суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, мактаб ўқувчиларига китоблар жамланмаси ва спорт анжомлари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс