Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Юрт посбонлари
Тадбирлар / 2021-11-02

Ангор туманида 25 – октябр “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимлар, соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб бугунги кунда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар иштирок этди. Туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев сўзга чиқиб, туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди.

Тадбирда ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш билан бир қаторда туман ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари бир пиёла чойга таклиф этилди.

 

    

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс