Бугунги кунда Ангор туманида 134 минг 707 нафар аҳоли истиқомад қилади. Шундан 67 минг 278 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг 1 322 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган. Туманнинг “Чинобод” маҳалласида яшовчи Гавҳар Раҳмонова ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган. Унга 30 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди. Ҳозирги кунда 3 сотихли иссиқхонада помидорнинг “Бўрон” навини экиб, оила аъзолари билан биргаликда парвариш қилмоқда.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024