Маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.
Бугунги кунда аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ҳаётини яхшилаш, маҳаллаларнинг янгича кўринишдаги гузарларини бунёд этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Ангор туманида ҳам янги, замонавий маҳалла гузарлари қурилиш ишлари олиб бориляпти. Жумладан, “Юқори Таллимарон” ҳамда “Тўлқин” маҳаллаларининг янги биноси қурилиб, ҳозирда оқлаш, бўяш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалла биносида ходимлар учун алоҳида хона, аҳоли фойдаланиши учун кутубхона ташкил этилиши режалаштирилган.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024