Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Муҳокама

Ангор туманининг Илғор маҳалласида яшовчи, 1986-йилда туғилган Д.И. 29- июл куни ўзининг яшаш уйида турмуш ўртоғи Ч.Н. ни қасддан ўлдириб, қотиллик жиноятини содир этган.

Мазкур жиноятга сабаб бўлган омиллар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Муҳокамада жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида профилактика инспекторлари, маҳалла раислари ва бошқа масъуллар томонидан тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш кераклиги таъкидланди. Чунингдек, фуқароларнинг яшаш тарзи, ижтимоий аҳволи, низоли оилалар, айниқса муайян фаолият билан банд бўлмаган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида диний-маърифий, маданий ва ахлоқий тарбия бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш ва келгусида жиноятларнинг олдини олиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс