Ангор туманининг Кайран маҳалласи 3-сектор ҳудудида жойлашган. Маҳаллада 4792 нафар аҳоли истиқомат қилади. Чундан 1 207 нафарини 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Маҳалланинг асосий драйвери деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик ҳисобланади.
Бугунги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш уларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.
-Туманимиздаги “Ишга марҳамат” мономарказида ёшларимиз ҳунар ўрганишмоқда. Егаллаган ҳунарлари ортидан тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга кредит ажратилиб, доимий бандлиги таъминланмоқда. Бундан ташқари, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Турли танловлар, спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Маҳалламиздаги 12 та кўча бўйича қизлар ва йигитлар ўртасида12 тадан жамоа ташкил этилган. Футбол ва волейбол мусобақалари доимий ўтказиб келинади,-дейди Кайран маҳалласи ёшлар йетакчиси Аҳрор Аҳмедов.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024