Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш аҳоли моддий фаровонлигини оширади

Ер — даромад манбаи. Бу гап халқимиз тилида неча асрлардан буён қайта-қайта такрорланиб ўз тасдиғини топган нақлдир. Зеро, ҳар қандай замонда ҳам инсонни ер боқади.

Фуқароларимиз мамлакатимиздаги шароит ва имкониятларни тўғри тушунган ҳар қарич ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто, шундай хонадонлар борки, йиллар давомида ўзига тегишли ерларни оиласининг асосий даромад манбаига айлантирган.

Президентимиз бошчиликларида мамлакатимиз аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ушбу йўналишда бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Мамлакатимизда пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори қабул қилинди.                                                                                                                                                                                                                                                   

Шунга асосан 2022-2025 йилларда давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан фуқароларга 10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ўлчамда очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида бериладиган 200.038 гектар ер майдонлари ажратилиши белгиланиб, Республикада 2022 йил давомида 80.000 гектар ер майдони электрон танлов асосида ғолиб бўлган фуқароларга топширилиши кўзда тутилган.

Қарорда 2022-2025 йиллар давомида Сурхондарё вилоятининг туманларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида ер майдони ажратиш белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бугунги кунда дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Бунда, мева-сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2016 йилдан 2021 йилга қадар қарийб 2 баробарга ошган.

Жумладан, ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан

5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият яратилди.

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «E-IJARA» ахборот тизими орқали амалга оширилиб, «E-AUKSION» электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади.

Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилиши кўзда тутилган.

2022 йилда ер майдонлари юзасидан материаллар тўпланиб, лойиҳалар тайёрланиб,  кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиб, «E-AUKSION» электрон савдо платформасига чиқариш ишлари давом эттирилмоқда.

Бугунги кунга Сурхондарё вилояти, туманлараро, туман (шаҳар) суди раислари ва Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, фермерлар кенгаши, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти, ҳокимликлар ходимлари иштирокида вилоятнинг 11 та туманида танловда ғолиб чиққан фуқароларга ўзи яшаб келаётган маҳаллаларда семинарлар ташкил этилиб, ердан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Ангор туманидаги “Илғор”, “Кайран”, “Юқори Таллимарон” ва “Таллашқон” маҳаллаларидан 150 нафар электрон танловда ғолиб бўлган фуқароларга ер майдони ажратилиб, тегишли ҳужжатлар билан, методик қўлланма тарқатилди. Шу билан бирга вилоятнинг бошқа туманларида ҳам танлов ғолибларига ер участкалари  ажратилиб, ерга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома, ордер ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан ишлаб чиқилган “Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича “МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМА”” тарқатилди.

Методик қўлланмада давлат томонидан аҳолининг кенг қатламларини меҳнат билан банд қилиш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ажратилган ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, деҳқон хўжалиги еридан оқилона фойдаланмаса, ижара шартномаси суд орқали муддатидан олдин бекор қилиниши, тушунтириб ўтилган.

Ўтказилган тадбирлар давомида судьялар томонидан ғолиб фуқароларга “Ер участкасининг ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатлигини, берилган ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмаслигини, Ер участкасига бўлган ҳуқуқ жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг чизмалари ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши, ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари,  ер участкаси ижараси тўғрисида, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши, ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик борасида кенг тушунтириш берилди.

Туманда ўтказилган тадбирлар давомида Президентимиз ерларни ажратишда устуворлик энг аввало маҳалладаги шароити оғир, лекин ишлашга иштиёқи баланд оилаларга берилишини ва бунга ҳоким ёрдамчилари бош қош бўлишини қайд этиб ўтганликлари таъкидланиб, ер майдони ажратиш эмас, балки аҳолини даромадини ошириш учун имконият яратиш бўлиб, ерни ижарага олган оила йил давомида яхши ишласа камида 40-50 млн. сўм даромад топиши кераклиги ҳамда даромад билан ойига 3-4 млн. сўм даромад олиши орқали ўрта ҳол оилага айланиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Қарор ижросини таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда.

 

С.Бўтаев      Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 32 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс