Туманнинг биринчи сектор ҳудудига қарашли Улуғбек маҳалласида ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда Улуғбек, Янгиобод ва Ҳўжанқон маҳалласида яшовчи ёшлар иштирок этишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув аввалида, туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев юртимизда амалга ошрилаётган ислоҳотлар ва унда ёшлар иштироки хусусида атрофлича сўз юритди. Шундан сўнг, туман раҳбари ёшларнинг мурожаатлари ва фикрларини тинглади. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларнинг таклифларини ҳоким қўллаб-қувватлади.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024