Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар

Ангор туманида “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.С.Тоиров, туман ҳокими Ш.Б.Абдуллаев, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари У.С.Ўтаев ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилиш давомида туманда 2021 йилнинг 11 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек,  аёллар, ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида сўз юритилди. Жиноятлар таҳлили муҳокамасида  олиб борилган профилактик чораларга қарамасдан айрим маҳаллаларда жиноятлар сони ошганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича “қизил” ҳудудга киритилган маҳалла маъсуллари огоҳлантирилиб, тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс