Бугун “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти номзодларини сарашлаш танловининг Ангор тумани босқичи бўлиб ўтди. Танловда ҳудудий босқичлардан ўтган 50 нафардан ортиқ қизлар иштирок этишди. Иштирокчилар еттита йўналиш бўйича ўзларининг қобилиятларини намойиш этишди.
-Мен уч ёшимдан буён расм чизишга қизиқаман. Асосан манзара жанрида ижод қиламан. Бугунги танловда кўплаб иқтидорли қизлар иштирок этишди. Улар билан биргаликда танловда иштирок этаётганимдан хурсандман,-дейди 3-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Танзила Абраева.
Танловнинг туман босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар кейинги босқичда иштирок этиш имкониятига эга бўлишди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024