Ангор тумани Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугун Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида Коррупцияга қарши курашиш туман Кенгашининг 2023-йил II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Коррупция бу-жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир.
Коррупция – барча жамоатчилик институтларини нормал фаолият юритиши ва механизмига путур етказади, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабхаларида туб ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилади.
✅Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025