Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Коррупция –тараққиёт кушандаси

Бугун Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида Коррупцияга қарши курашиш туман Кенгашининг 2023-йил II-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Унда туман Коррупцияга қарши курашиш Кенгаши аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси аъзолари, ҳисобот берувчи мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ташкилотлар раҳбарларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича ҳисоботларини эшитилди.

Коррупцияга қарши курашиш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида 2023-йил иккинчи чорагида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс