Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Боғчамизни эртаклар мамлакатига айлантирамиз
Тадбирлар / 2021-04-21

     Президентимиз жорий йилнинг 19 январь куни ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларни маънан баркамол этиб тарбиялаш бугунги куннинг биринчи даражали вазифаси эканини таъкидлаган эди. Жумладан, фарзандларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбия қилишни боғча ёшидан бошлаш зарурлиги айтилди. Ана шу топшириқлар ижроси доирасида Ангор тумани тизимли ишлар олиб борилмоқда.

     Маълумки, бола тарбиясида миллий руҳиятнинг ўрни беқиёс. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда Ангор туман мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан “Боғчамизни эртаклар мамлакатига айлантирамиз” кўрик танлови ўтказилмоқда. Ушбу лойиҳага кўра, ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида халқимизнинг анъана ва удумлари асосида кўргазмалар ва қадимий миллий бойлигимиз акс этган бурчаклар ташкил этилди. Жумладан, 9-сонли мактабгача таълим ташкилотига кираверишдан бошлаб ҳар бир гуруҳларда миллий эртак қаҳрамонлари, уй-рўзғор удумлари ҳаётий мисоллар билан кўрсатилди. Эътиборли жиҳати, эртаклар олами орқали болаларда инсонпарварлик, Ватанга муҳаббат, ростгўйлик, ҳалоллик туйғуларини сингдиришга алоҳида эътибор қаратилган.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс