Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Қонун барчага баробар

1989-йилнинг 21-октябр куни «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-февралдаги
61-сон қарорига асосан, 2023-йил 1-январдан мамлакатимиздаги ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиётини тўлиқ жорий қилиш тасдиқланган.

Ангор туманида ҳам «Давлат тили тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Қонун ижросини таъминлаш бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан корхона ва ташкилотларда,таълим муассасаларида мунтазам равишда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш ишлари Туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилди.Ўрганишлар давомида, иш юритиш, меъёрий ҳужжатлар, пешлавҳалар, маълумот берувчи баннерлардаги маълумотларнинг давлат тилида ёзилганлигига эътибор қаратилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тартибда кўрсатмалар берилди.

«Давлат тили тўғрисида»ги Қонуннинг бузилиши тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши масъулларга тушунтириб ўтилди.

Гулжаҳон Қурбонова

Ангор тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Изоҳ қолдириш

Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс