Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Жиноятга жазо муқаррар
 
Маънавияти нуқсонли бўлган киши борки, хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай  иш қилиб, жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган жиноят тафсилоти иштирокчи ҳам бир умидвор муштипар ёш оиланинг бошлиғи.  
Афсуски, жиноят йўлини танлаган йигит жисмонан соғлом, тоғни урса талқон қиладиган ёшда. Бироқ, у оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ўтишни афзал кўрган одам. 
Суднинг ҳукмига кўра, А.Жасурбоев (исми шарифи ўзгартирилган) ўзининг “Samsung Galaxy A02s” русумли телефон аппаратидаги “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғида “Azim” (пофил номи ўзгартирилган) номли профилини яратиб, 2022 йил март ойида ушбу профилига “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” террористик ташкилотининг “Jundulloh” медиагуруҳи томонидан тайёрланган “Нашида” номли ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқни жойлаш орқали тарқатган.
2024 йил 04 апрель куни соат 15-12да Денов тумани ИИБ ТҚХ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида А.Жасурбоевнинг “Samsung Galaxy A02s” русумли телефон аппарати кўздан кечирилганда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган қўшиқни тарқатганлиги аниқланиб ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 25.05.2024 йилдаги №IG-241-сонли хулосасига кўра, А.Жасурбоев томонидан тарқатилган “Нашида” номли файлдаги қўшиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги аниқланган. 
Судда судланган А.Жасурбоев айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб суддан қонуний енгиллик беришни сўраган. 
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг 2024 йил 4 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра, Жасурбоев Азимжон Анвар ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси                  3-қисми “г” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят иши Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланган А.Жасурбековнинг апелляция тартибидаги шикоятига асосан 2025 йил январь ойининг 9 куни кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2024 йил 4 ноябрь кунидаги ҳукми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
            Ҳалқимизда “Саёқ юрсанг таёқ ейсан” деган доно бир ҳикмат бор.  
Мана кўза кунда эмас, кунида синадиган кун келди. Қонуннинг қўли узун, нигоҳлари ўткир. Унинг назаридан, қатъий талабидан, қолаверса, жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.  

 Ж.Худойбердиев
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси                   

 

Изоҳ қолдириш

Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс