Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ўқишга киритишни айтиб пул олган шахс ушланди

Музработ туманида яшовчи Шерзод Ботиров (исм-шарифи ўзгартирилган) олий маълумотли ўқитувчи бўлсада, ишонувчан одамларни алдаб, осон пул топишни кўзлади.

2023 йил 12 апрель куни Тожикистон Республикаси, Душанбе шаҳрида жойлашган “Молия” номли олийгоҳга ўқишга кириш истагида бўлган номзодларнинг расмий ҳужжатларини қабул қилиш хизмат вазифасига кирмасада, ўқишга кириш истагида бўлган номзодни А.Жумаевни (исм-шарифи ўзгартирилган) алдаб, гўёки қисқа фурсатларда А.Жумаевни Тожикистон Республикаси, Душанбе шаҳрида жойлашган “Молия” номли олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, бунинг эвазига ундан 1.000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилган.

Шундан сўнг, Ш.Ботиров Ангор туман ҳудудида А.Жумаевдан 1.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ИЖҚК Департаменти Ангор тумани бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши жиноят ишлари бўйича Ангор туман судига тақдим этилади.

Судда Ш.Ботиров қилмишига тўлиқ иқрор бўлиб, Тожикистон Республикаси, Душанбе шаҳрида жойлашган “Молия” номли олийгоҳ ректорини танимаслиги, ўзига пул керак бўлгани учун А.Жумаевни алдаб, шу йўл билан пулларини олмоқчи бўлганини баён этиб, суддан ўзига енгиллик беришни сўради.

            Жабрланувчи А.Жумаев, айбланувчи қилган иши учун пушаймонлиги ва  кечирим сўраганлиги, унинг ёшлигини ҳисобга олиб,  ярашиш тўғрисидаги таклифга розилик билдирди.

Шундай қилиб, суд жараёнида томонлар ўзаро келишиб, ярашув йўлини тутди. Ушбу жиноят иши юзасидан суднинг ажрими қабул қилинди.

Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш лозимки, пора олиш ёки бериш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва бошқа шу каби коррупцион жиноятларга қарши курашда давлат органлари билан бирга жамиятнинг, яъни фуқароларнинг, айниқса матбуотнинг фаоллиги, албатта ўзининг ижобий натижасини беради, юртимиз янада юксалиб, Ўзбекистон юксак ҳуқуқий давлат сифатида жаҳонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Ангор туман судининг раиси                                                     С.Бўтаев

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс