Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Саломатлик – туман бойлик

Бугун Ангор туманининг Юқори Таллашқон маҳалласида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги туман бўлими томонидан тадбир ўтказилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан маҳаллаларда аҳоли хонадонлари орасталигини таъминлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этишда инсонлар фаоллигини ошириш бўйича сўз юритилди.

Мутахассислар томонидан ўқувчилар ўртасида тиббий кўрик ҳам ўтказилди.

Шундан сўнг, мутахассислар маҳалладаги хонадонларда бўлиб, тарғибот тадбирлари олиб боришди. Юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида кемирувчиларга қарши курашиш тадбирлари ҳам ўтказилди.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс