Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ислоҳотлар амалда

Ангор туманининг Юқори Таллимарон маҳалласида жойлашган “Тановар Сурхон” МЧЖ 2018-йилда ўз фаолиятини бошлаган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш лойиҳаси учун 154 гектар ер майдони ажратилган. Корхонада асосан карам, помидор, булғор қалампири ва эртапишар қовун каби маҳсулотлар етиштиради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026-йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан корхонада ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ҳар бир туман йилига 50,0 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштириш бўйича берилган топшириққа кўра “Тановар Сурхон” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 2023-2024 йилларда жами 3,0 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини ўзлаштирилиш режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс