Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотилишига чек қўйилди

Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1851-моддасида - Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланган.

2022 йилнинг 4 декабрь куни Ангор туман ИИБ ходимлари томонидан Ангор туманида яшовчи фуқаро У.Орзиев (исм фамилиялар ўзгартирилган) ўзи билан “Британик” номли пиротехника воситаларини олиб юриб фойдаланганлиги сабабли ушланиб, ўзида бўлган 1 қути пиротехника воситасини шунингдек, яшаш уйида бўлган жами 20 қути, ҳар бир қутисида 50 донадан бўлган жами 1050 дона “Британик” номли пиротехника воситалари ундан ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида кўриб чиқилиб, У.Орзиев Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1851-моддаси билан айбли деб топилиб, унга жарима жазоси тайинланди ва ашёвий далил тариқасида олинган пиротехника воситалари тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1851-моддаси (пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш) билан боғлиқ  3 нафар шахсларга нисбатан 3 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўрилиб, маъмурий ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима жазолари тайинланиб, улардан олинган пиротехника воситалари белгиланган тартибда йўқ қилиниши кўрсатилди.

Барчамиз орзиқиб кутган “Янги йил” байрамини оила даврасида, тинчликда, тотувликда, хурсандчиликда кутиб олиш насиб қилсин.

Байрамни яхши ўтказиш эса, ўзимизга боғлиқ, жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди жамоаси сиз азиз халқимизга байрамни турли пиротехника воситалариз ўтказишни тавсия қилади. Зеро бу билан сиз турли нохуш холатларни олдини олган бўласиз.

 

Жиноят ишлари Ангор

туман судининг раиси                                                                     С.Бўтаев

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс