Ҳурматли ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, азиз ёшлар!
Авваламбор, сиз, азизларни 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги билан самимий муборакбод этаман!
Кейинги йилларда мамлакатимиз давлат хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир, замонавий, ҳар тарафлама пухта қуролланган, профессионал Армияни ташкил этиш ишлари ўзининг юксак босқичига кўтарилди.
Азиз дўстлар!
Тинчлик ва осойишталик, хотиржамлик ҳукм сурган жойда эзгу ишлар бардавом бўлади. Бу ҳаётий ҳақиқатни халқимиз истиқлол йилларида Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мисолида янада теран англаб етмоқда.
Албатта, бу муваффақиятларнинг асоси тинчлик билан чамбарчас боғлиқ. Табиийки, бугунги замонда осойишталикни таъминлаш ўз-ўзидан бўлмаслигини дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан хабардор киши жуда яхши англайди.
Азиз тумандошлар!
Қуролли Кучларимиз ташкил топганиганинг 33 йил тўлганлиги муносабат билан ҳарбий хизмат фахрийларини, бугунги кунда Ватан ҳимояси каби шарафли бурчни ўтаётган аскарларимизни, уларнинг ота-оналарини марду-майдон йигитларимизни яна бир бор самимий муборакбод этаман.
Сизларга Ватан равнақи, тинчлиги ва осойшталиги йўлида олиб бораётган шарафли ва масъулиятли ишларингизга улкан зафарлар тилайман, амалга ошираётган эзгу ишларимизнинг самараси ва хайрли натижаларидан баҳраманд бўлиш барчамизга насиб эцин. Саломат бўлинг.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025