Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг "Янги йил" муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум қадрли тумандошлар!

Аввало барчангизни кириб келаётган янги – 2022 йил билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этаман.  Она Ўзбекистонимиз мустақилликка эришгандан кейин ўтган ҳар бир йилимиз мамлакатимиз тарихи солномаларида янги саҳифалар очаётганига гувоҳмиз. Бу жараён йил сайин янада ёруғ кунларни олиб келмоқда. Айниқса, сўнги йилларда Президентимиз раҳбарликларида мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган беқиёс ислоҳотлар, шаҳар-у қишлоқлардаги бунёдкорлик ҳамда ободончилик ишлари, яқин қўшни ва узоқ мамлакатлар билан жорий этилаётган дўстона муносабатлар ҳар биримизга фахр-ифтихор бағишлаяпти.

Биз учун қувончлиси яна шундаки, Ангор туманида ҳам  2021 йилда барча соҳаларда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига катта ўзгаришларни амалга оширдик. Истиқболли лойиҳалар амалиётга татбиқ этилди ва янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, бошқа соҳаларда ҳам ютуқларга, муваффақиятларга эришилди.

 Янги — 2022 йилда ҳам ўз олдимизга қўйган улкан мақсад ҳамда режаларимизни биргаликда амалга ошириб, туманимизнинг янада обод ва кўркам бўлишида самарали меҳнат қиламиз. Тадбиркорлик ва хусусий мулкни қўллаб-қувватлаш ишларини давом эттирамиз. Эҳтиёжманд оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишга, аҳоли даромадларини оширишга эътиборни янада кучайтирамиз. Хонадонларимиз фариштаси бўлган нуронийлар, опа-сингилларимиз ва ёшларимизга ғамхўрлик кўрсатиш доимо бош вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.

   Эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2022 йил ҳам муқаффақиятларга ва ютуқларга бой йил бўлсин.  Бу борада эса барчамиз якдилликда , биргаликда фаолиятимизни давом эттирамиз.

Азиз тумандошлар!

   Кириб келаётган Янги йил билан яна бир марта қутлар эканман, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахтиёрлик, тинчлик, хотиржамлик, бошлаган барча хайрли ишларингизга омадлар тилайман. Байрам муборак бўлсин.

9 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс