Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Асалари-етти хазинанинг бири

 

Бугунги кунда юртимизда асаларичилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга бўлган эътибор ва талаб ортиб бормоқда. Айниқса, экологик тоза асалга бўлган эҳтиёж ниҳоятда юқори. Боиси асал шифобахш неъмат сифатида ўз таркибида инсон организми учун зарур етмишга яқин микроелементларни жамлаган.

Ангор туманида ҳам асаларичиликни ривожлантириш мақсадида аҳоли ўз бизнесини йўлга қўймоқда. Ҳозирги кунда туманнинг Гулзор маҳалласида 10 тага яқин хонадонда асалари парвариш қилинмоқда.

Ҳасан Маматов ҳам оила аъзолари билан биргаликда асаларичилик билан шуғулланади. Уларнинг айтишларига қараганда ҳозирги кунда 11 та қутида 22 та асалари оиласини парвариш қилмоқда. Имтиёзли кредит олиб фаолиятини бошлаган тумандошларимиз асалари оиласи сонини кўпайтиришни ният қилишган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс