Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ёшлар билан учрашув

Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда ёшлар билан бир қаторда ташкилот ва корхона раҳбарлари ва депутатлар иштирок этди. Учрашув давомида туман ҳокимининг ўринбосари Жамшид Чориев ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.   

Норасмий тарзда ўтказилган учрашувда  ёшларнинг саволларига ҳам жавоб берилди. Шунингдек, тадбир давомида роликлар намойиш этилди.

 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Ёшлар дафтари”га киритилган 3614 нафар ёшларда аниқланган муаммо ва масалалар, улар билан алоҳида ишларни ташкил этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан 7 та йўналиш белгилаб олинган. 6 та йўналиш бўйича ёшларнинг бандлиги таъминланади, 1 та йўналиш асосида ёшларга доимий ёрдам бериб борилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс