Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ҳунарли киши хор бўлмас

Бугунги кунда Ангор туманида 134 200 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 66 330 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги «Aёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори асосида тумандаги 1322 нафар 30 ёшдан ошган аёллар «Aёллар дафтари» га киритилди. Бундан асосий мақсад аёллар орасида вужудга келаётган муаммоларни ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборатдир.  “Аёллар дафтари”га киритилган 358 нафар аёллар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 5млрд 160 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилиши режалаштирилган.

Тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёллар қисқа муддатли ўқув курсларида ҳунар ўрганиб, сертификатга эга бўлишяпти. Ҳозирги кунда 80 нафар аёллар касб-ҳунарга ўқитиляпти. Хусусан, “Гиламбоб” маҳалласидаги “Нозимабону” тикувчилик ўқув курсида 28 нафар аёлга ҳунар сирлари ўргатиляпти.

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс