Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор туманида “Шукрона” маиший овқатланиш шохобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 30-март куни Ангор туманининг Янги турмуш маҳалласида жойлашган “Шукрона” маиший овқатланиш шохобчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев, ташкилот масъуллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Умумий қиймати 7 млрд сўмлик бўлган ушбу маиший овқатланиш шохобчаси орқали бир вақтнинг ўзида 600 кишига хизмат кўрсатилади. Тадбиркор Урал Шерлиевнинг ташаббуси билан 60 нафар тумандошимиз янги иш ўрни билан таъминланди.
Очилиш маросимига таклиф этилган меҳмонлар бир пиёла чой устида суҳбат қилиб, юртимизда мана шундай бунёдкорлик, маъмурчилик, фаровонлик барқарор бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.

Маълумот ўрнида, лойиҳа тадбиркорнинг 6 млрд 200 млн сўм ўз маблағи ва 800 млн сўм банк кредити эвазига амалга оширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс