Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Оилавий меҳрибонлик уйи фаолияти йўлга қўйилди

 

Ўзбек халқи азалдан болажон халқ. Улар нафақат ўз фарзандининг, балки ҳар бир мурғак қалб иқболи учун қайғуради. Болаларни келажагимиз ворислари, ҳаётимиз давомчилари сифатида эъзозлайди. “Боланинг бегонаси бўлмайди”, “Бол ширин, болдан бола ширин” каби  ҳикматли сўзларнинг замирида ҳам катта маъно бор. Айни кунларда оилавий меҳрибонлик уйлари фаолиятининг ташкил этилаётганлиги ҳам бунинг ёрқин исботидир. Ангор туманининг Янги турмуш маҳалласида истиқомат қилиб келаётган  Комил Ҳошимов ва Замира Нормуродова оиласи ҳам бир-биридан ширин саккиз нафар болани ўз бағрига олди. Хонадонда уларнинг эмин-эркин яшашлари, оилавий муҳит тафтини ҳис қилиб улғайишлари учун барча шарт-шароит муҳайё этилган. Муҳими, бу болалар энди ота-она меҳру муҳаббатидан баҳраманд бўлишади, ўзларини тенгқурларидан асло кам сезишмайди.

       Мазкур оилавий меҳрибонлик уйи очилиши муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда Ангор тумани ҳокимлиги, Миллий гвардиянинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар хонадон эгаларининг ушбу олийжаноб ишига муваффақият тилади ва уларнинг оила аъзосига айланган ушбу ўғил-қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдиришди. Тадбир давомида туман ҳокимлиги томонидан болажонларга совғалар топширилди. Шунингдек, иштирокчилар хонадонда болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

   Албатта, меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, эзгулик каби фазилатларни ўзида мужассам этган оилаларда улғайган болалар келажакда юрт ва миллат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшайдилар.

 

 

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс