Ангор тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбасининг 2023-йил 9 ой давомидаги фаолияти бўйича маълумот
Туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси томонидан йил давомида барча таълим муассасаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди.
Натижада туманда 2022 йил 9 ойида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик 5 та ташкил этган бўлса, 2023-йил 9 ойида 1 та жиноят содир этилиб, 4 тага камайган.
Ҳозирги кунда туманимизда 35 нафар тарбияси оғир мактаб ўқувчилари ички рўйхатга олиниб барчасига тумани ИИБ.ЖХХ.ХПБ ВЕ ва ЁЎҲПТЭГ инспекторлар бириктирилди. Ундан ташқари таълим олаётган таълим муассасаидан буйруқ асосида мураббийлар бириктирилиб бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қўшимча тўгаракларга жалб қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 339-сонли Қарорига асосан Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган Профлактик ҳисобда турган 11 нафар вояга етмаганларларга туман ҳокимининг қарори асосида жамоатчи тарбиячилар тайинланди.
2023 йил ноябръ ойига қадар туманимизда ота-онаси чет элга чиқиб кетган айрим сабабларга кўра болаларининг тарбясида иштирок этаолмаятган жами 52 нафар болалар аниқланиб, яқин қариндошларига 45 нафарига васий, 7 нафарига ҳомийлик тайинланди.
Хорижий давлатлардан қайтиб келган 4 нафар вояга етмаганлар қайта таълимга жалб қилинди.
Туманимизда вояга етмаган болалар тунги вақтларда кампютер ўйингоҳларда бўлишини олдини олиш мақсадида ИИБ билан ҳамкорликда тунги рейдлар ҳамда таълим муассаларда давомат тиғ тадбирлари ундан ташқари кийим кечак ва дехқон бозорларда тадбирлар ташкил қилинди.
6 нафар вояга етмаганларни Платформага киритилиб боқувчисини йўқотган нафақа пулини олишда амалий ёрдам кўрсатган.
Техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўз тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказида касб-ҳунарга ўқитилишини йўлга қўйган.
.Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан 0 ёшдан18 ёшгача бўлган
30 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 19 ёшдан
23 ёшгача бўлган 6 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг рўйхати “Меҳр дафтари”га киритилди.
Туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан “Онлайн-навбат” ахборот тизимига киритилган уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги барча тегишли маълумотлар базасини шакиллантириб, фарзандликка, васийликка, ҳомийликка, патронатга олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни “maktab.uz” тизимига ўз вақтида киритилган.
Олий таълимда ўқиш истагида бўлган 6 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тегишли бўлган хужжатлар расмийлаштирилиб вилоят ҳокимлигига ҳамда Халқ таълими вазирлигига тақдим этилган бўлиб шундан 1 нафари имтиёзли равишда талабаликка қабул қилинди. Қолган 5 нафари паст бал олганлиги сабабли рўйхати қайта шакиллантирилиб олий ўқув юртига қабул қилишни қайта кўриб чиқиш тўғрисида вилоят ҳокимлигига тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5215-сон Қарори ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Шунингдек:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 августдаги Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарорига асосан, тумандаги 1-сонли “Оилавий болалар уйи” туман ҳокимининг 2022 йил 24 августдаги 405-8-109-Қ/22-сонли қарори асосида юридик шахс мақомсиз қайта ташкил этилган.
2.1-сонли “Оилавий болалар уйи”да тарбияналаётган 10 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бўлиб, уларнинг таълим-тарбия ва билим олиши учун тумандаги 23-сонли умумтаълим мактабига жойлаштирилиб, ўзлари қизиққан фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиниб алоҳида мураббий тайинланган.
3.Туман ҳокимлигининг Болаларни химоя қилиш шўъбаси томонидан васийлик ва ҳомийликда ҳисобда турган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда тарбиялаш учун оилага (фарзандликка, васийликка, ҳомийликка) қабул қилиш истагида бўлган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар онлайин ижтимоий ҳимоя ягона реестри mu.maktab.uz платформасидан фойдаланиб ўз вақтида киритилган.
6. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чоралари кўрилиб, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этилди.
7.Замонавий усул ва шакллардан фойдаланган ҳолда жисмонан соғлом, маънавий етук ва дунёқараши кенг ёшларни шакллантириш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўзлари қизиққан спорт тўрларига жалб этилган.
8. Туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси ҳамда Миллий гвардия билан ҳамкорликда ҳар ойда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг таълим-тарбия олиш аҳволини ва майиший шарт-шароитларини ўрганиб, мавжуд муаммолари бартараф этилган.
9.Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича яратилган ахборот тизимида маълумотлари тўлиқ шакллантирилиб, муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича «Меҳр дафтари» тизимига киритилган.
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка ва патронатга) олиш ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш тартибини, унинг ижтимоий аҳамиятини жамоатчиликка кенг ёритилиб борилган.
11.Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилиб тасдиқланган.
Бахтиёр Шомуродов Ангор тумани ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси раҳбари