Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ғалла- 2023

Ангор туманида 2023 йил ғалла ҳосили учун 27 та фермер хўжаликлари ва “Замин Ангор кластер” МЧЖ томонидан 6500 гектар майдонга ғалла экилиб, дон топшириш режаси 16953 тонна қилиб белгиланган.

Ғалла ўрим йиғимини қисқа кунларда якунлаш бўйича 10 та ўрим отрядлари ташкил этилди, ўрим отрядларига 21 та комбайн ва 75 та ташиш техникалари бириктирилди.

Туманда 2023 йил ҳосилидан бошоқли дон етиштиришда гектаридан ўртача 79,0 центнердан ҳосил олиниб, ялпи ишлаб чиқариш ҳажми 51 350 тоннани, шундан давлат эхтиёжи учун сотилган дон 24 348 тонна, ғаллачилик кластерлари омборларида ҳамда фермер хўжаликлари ихтиёрида 27,0 минг тонна ғалла қолдирилди.

Туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва “Замин Ангор кластер” МЧЖ томонидан давлатга хариди учун белгиланган режани ортиғи билан бажарди. Яъни давлатга 24348 тонна дон топшириб режани 116,8 фоизга бажарилди.

 

Туманда 2023 йил ҳосили учун жами 6500 гектар майдонга, шундан 32 та фермер хўжаликлари 1100 гектар майдонга ва “Замин Ангор кластер” МЧЖ 5400 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган.

Шундан, очиқ майдонга 2423 гектар майдон, 4077 гектари ғўза қатор орасига экилади.

Ғалла экиш учун 10 та отряд ташкил этилган бўлиб, отряд рахбарларига туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллардан буён ишлаб келаётган ва худуд раисларидан танлаб қўйилган.

Отрядларга мутахассис агроном, ёқилғи тарқатиш шахобчасидан, ўғит тарқатиш шахобчасидан, дон шахобчасидан, ер тузувчилар ва механизаторлар бириктирилган.

Ғалла экиш учун 15 та ғалла экиш сеялкалари таъмирланиб шай ҳолатга келтирилиб, экиш ишлари олиб борилмоқда.

Экиш учун талаб этиладиган уруғлик сарфи 1 гектар майдонга 250 кг дан, жами 1625,0 тонна уруғлик дон жамғарилди,

минерал ўғитлар; 1 гектар майдонга 200 кгдан жами 1300,0 тонна фосфорли минерал ўғит талаб этилади, бугунги кунда фосфорли минерал ўғит захираси яратилди,

1 гектар майдонга 100 кг дан жами 650 тонна  калийли ўғит режалаштирилган бўлиб, амалда калийли минерал ўғитлар захираси яратилган.

Ж.Пўлатов

Ангор тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс