Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Норин туманидаги 45 та умумтаълим мактабига 106 млн сўмлик 11 турдаги спорт анжомлари топширилди

Мамлакатимизда спорт, айниқса, болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят ҳокимлиги  ҳамда Наманган “Ёшлик ” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ташаббуси билан умумтаълим мактабларига 11 турдаги спорт анжомлари топширишдек эзгу ташаббус барча туман-шаҳарларда давом этмоқда. Норин туманидаги 2-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай спорт байрами кўтаринки руҳда ўтказилди.

Маросимда иштирок этган  вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражапов  ҳамда туман ҳокими ўринбосари Жўрабек Нурматов давлатимиз раҳбари раҳнамолигида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсонлар этиб вояга етказишда муҳим омил бўлаётгани, спортчи ёшлар  қўлга киритган  ютуқ ва марралар вилоятнинг  ғурур ва ифтихорини  юксалтиришини алоҳида таъкидлаб, тумандаги 45 та умумтаълим мактабларига 106 млн 970 минг сўмлик 11 турдаги спорт анжомларини топширдилар.

Тадбир давомида футбол  бўйича  2005-2006, 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Халқ таълими вазирлигининг “Ёшлик марказий Кенгаши” соврини учун вилоят биринчилиги мусобақасида Норин тумани жамоаси  фахрли 1-ўринни қўлга киритгани билан диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс