Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг қирқ учинчи сессияси

Бугун, Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг қирқ учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев бошқариб борди. Унда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияда жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Дилмурод  Қурбоновнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги кейинги масала қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида туман  прокурори Сирожиддин Рамазоновнинг ахбороти муҳокама қилинди. Шундан сўнг,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Ангор туман бўлими бошлиғи Баҳодир Маматалиев ҳисоботи эшитилди.

Сессия якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс