Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Уруғлик ғалла етиштириш бўйича тендер танловига марҳамат!
Эълонлар / 2022-08-09

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 3 февралдаги 1551-3- сонли рақами билан қайта  рўйхатга олинган “Супер элита, элита ва кейинги авлодга мансуб уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМИ” га асосан 2023 йил ҳосилидан сифатли уруғлик ғалла тайёрлаш мақсадида фермер хўжаликлари ўртасида жойларда тендер танлови ўтказилади.

Тендер танловида қатнашувчи фермер хўжаликлари 2022 йилнинг 16 августга қадар танлов комиссиясига қуйидаги хужжатлар тўпламини тақдим этишлари шарт.

  1. 1. Тендер танлови комиссияси номига ариза ва 1-10 гача бўлган қуйидаги тегишли шакллар;
  2. 2. Фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қароридан нусха;
  3. 3. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг фермер хўжалиги даласи ҳар бир контурларининг балл бонитети тўғрисидаги маълумотномаси;
  4. 4. Ғалла етиштириладиган майдон тўғрисидаги туман ҚСХБ маълумоти;

5.Оқар сув таъминоти бўйича туман ирригация тизими бошқармаси маълумоти;

  1. 6. Сўнги 3 йилда ғалла майдонлари касаллик ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек уларда бегона ўт тарқалмаганлиги тўғрисида карантин инспекцияси маълумотномаси:
  2. Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги дипломи тасдиқланган ҳолдаги нусхаси;
  3. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалик соҳасидаги иш стажи ҳақидаги меҳнат дафтарчасидан тасдиқланган ҳолдаги нусхаси;
  4. Хўжаликда ишлаётган уруғчи агрономининг маълумоти тўғрисидаги дипломи тасдиқланган ҳолдаги нусхаси;
  5. Хўжаликнинг мажбуриятлардан ҳоли бўлган банк ҳисоб варағида мавжуд пул маблағи тўғрисида банк маълумотномаси;
  6. Хўжаликнинг техника воситалари туман “Давтехназорат” инспекциясининг техник кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ҳамда техникаларининг техпаспорти нусхаси;
  7. Сўнги 3 йил ичида ғалла хомашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шартномаларининг бажарилиши тўғрисида ғалла туман ДҚҚШ маълумотномаси;
  8. Фермер хўжалигининг мавжуд дебитор ва кредиторлик қарздорлиги тўғрисида туман ҚСХБ ва туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши маълумотномаси:

 

Шунингдек, фермер хўжалигининг ер балл бонитети 45 баллдан паст бўлмаслиги, 3 йил давомида юқори ҳосил олганлиги,  талаб этилади.

Танлов ўтказиш муддати: 2022 йил 18 августда бўлиб ўтади.  

    Белгиланган кунда танловда иштирок этмаган фермер хўжаликларига уруғлик ғалла етиштириш ҳуқуқи берилмайди. 

Ангор туман Қишлоқ хўжалиги бўлими

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс