Суд тизимини рақамлаштириш соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда
28.10.2020 30 0 root

Суд тизимини рақамлаштириш соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари

Янгиликлар
    Бугунги кунда мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, нуфузини ошириш, тизимни демократлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги
 ПҚ-3250-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2020 йилларда “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури”нинг ижроси натижасида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, судьялар ўртасида ишларни автоматик тарзда тақсимлаш, суд қарорларини Интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилди.
Давлатимиз раҳбарининг суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилаётган ҳар бир қарорларида суддаги муаммоли ҳолатларни бартараф этиш йўллари ва уларнинг мақбул ечимлари аниқ кўрсатиб берилиб, суднинг нуфузини янги босқичларга чиқаришга қаратилмоқда.
Ўз навбатида, бу жараён нафақат миллий маконда, балки халқаро майдонда Ўзбекистоннинг нуфузини оширишда ҳам муҳим ўрин тутади.
Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришнинг кейинги босқичдаги вазифалари белгиланди.
Хусусан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш, судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш, махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш, суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ва киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш белгиланди.
Ҳужжатнинг эътиборли жиҳати шундаки, эндиликда судлар фаолиятининг ҳар бир босқичига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;
Судда сансалорлик, бюрократизм ва суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш мақсадида 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;
2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;
2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;
2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;
2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;
судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш тартиблари жорий этиш белгиланди.
Бундан кўзланган мақсад - фуқаролар сарсон бўлишининг олдини олиш, мурожаатларни автоматлаштириш, тизимлаштириш ва энг асосийси, фуқароларга судларга мурожаат этиш бўйича конституциявий ҳуқуқларидан кенгроқ фойдаланиш учун имкон яратишдир.
Судларнинг ахборот тизимларини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланиб, унга кўра, 28 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ахборот тизимларини Олий суднинг ахборот тизимига босқичма-босқич улаш;
судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этиладиган маълумотларни электрон шаклда юбориш;
муайян ишни кўриш жараёнида зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни фуқароларни овора қилмаган ҳолда судлар томонидан бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан электрон шаклда олиш;
судлар томонидан жарималарни камайтириш ёки уларни қўлламаслик масалаларини кўриб чиқишда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва бошқа ахборот тизимларининг интеграцияси орқали фуқаронинг мулкий ҳолати ва ижтимоий аҳволи ҳақидаги ишончли маълумотлар билан танишиш;
судлар томонидан алимент миқдорини белгилашда туманлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумотларни ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш тизимини жорий этиш белгиланмоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, суд тизими бу давлатнинг мустақил ҳокимияти, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўрғонидир. Шунга биноан судларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бирга судлар фаолиятида киберхавфсизликни таъминлаш, маълумотларнинг ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, бу борада комплекс чора-тадбирлар тизимини шакллантириш зарурати юзага келмоқда. Шунга мувофиқ,
 2020-2023 йилларга мўлжалланган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури” тасдиқланди.
 
  Х.Умбаров 
Жиноят ишлари бщйича Ангор 
туман судининг судья ёрдамчиси                                            
 
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида ёш терговчи ва суриштирувчилар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида ёш
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида ёш терговчи ва суриштирувчилар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди
Судлар фаолиятида “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади Судлар фаолиятида “бир суд – бир инстанция”
Юртимизда барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида фуқароларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштироки кундан кунга кенгайиб,
БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя
Суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар Суд-ҳуқуқ тизимидаги янгиликлар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш,фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш
Судлар фаолиятида “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилади Судлар фаолиятида “бир суд – бир инстанция”
Президентимиз томонидан имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив