Биз covid-19 га қаршимиз

Ангор туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар ўртасида "Биз covid-19 га қаршимиз" мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Танловда "Ёш рассомлар" тўгарагининг иқтидорли ва қобилиятли аъзолари иштирок этди.  5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган тадбирда ўқувчилар ўзларининг ғоялари асосида яратган асарларини тақдим этишди.

Тадбир якунида ғолиб бўлган ўқувчилар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.