Етти хазинанинг бири
Ангор туманининг “Ҳўжанқон” маҳалласида истиқомат қилувчи Иброҳим Ғуломов 4 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланиб келади. Ҳозирда 20 та асалари оиласи парваришланмоқда.
-Ҳовлимизда оила аъзоларимиз билан биргаликда асалари боқяпмиз. Асалари боқишнинг ўзига яраша сирлари бор, уларни мукаммал ўрганишга ҳаракат қиляпмиз. 2 нафар киши доимий иш билан банд, оиламиз даромадига бу ҳам бир қўшимча, -дейди Иброҳим Ғуломов.
Албатта, асаларичилик соҳасини ривожлантириш орқали аҳолининг экологик тоза асалга бўлган эҳтиёжи таъминланади.