ТУМАН ҲАҚИДА



АНГОР ТУМАНИ

Aнгор тумани – Сурхондарё вилоятидаги туман. 1952 йил 16 апрелда ташкил етилган. 1962 йил 24 декабрда Термиз туманига бирлаштирилган. 1979 йил декабрда қайта тузилди. Aнгор тумани вилоят жанубида жойлашган. Термиз, Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари билан чегарадош. Майдони 0,39 минг км². Aнгорда милоддан аввалги 6 – 4-асрларда аҳоли манзиллари бўлган. Кушан подшолиги даврида (1–3-асрлар) деҳқончилик воҳаси таркиб топган. Зартепа қалъаси Aнгорнинг маркази бўлган. 6 – 7-асрларда қалъалар, қўрғонлар вужудга келган. Ўтмишда Aнгор Термизга борадиган савдо карвони қўниб ўтадиган қишлоқ ҳисобланган. Табиати. Туман вилоятнинг энг жанубида жойлашган. Шимолида Кизириқ, ғарбда Хотиработ даштларига туташган. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Қиши қисқа, илиқ. Январнинг ўртача температураси 2 – 3°. Ёзи иссиқ, давомли. Июлнинг ўртача температураси 31 – 32°. Йилига 120 – 130 мм ёғин тушади. Вегетация даври 300 кун. Туман ҳудудининг ғарбий қисмидан Шеробод дарёсининг қуйи қисми оқиб ўтади. Занг каналидан тармоқланадиган ариқлардан суғорилади. Тупроғи бўз, тақир, қумлоқ тупроқ. Тупроқ шўрланишини камай-тириш учун туман ҳудуди бўйлаб шимоли-шарқдан жануби-ғарб йўналишида зовур қазилган. Шўра, янтоқ, жинғил, қиёқ, қамиш, бурган каби чўл ўсимликлари ўсади. Туман ҳудудининг кўп қисми ўзлаштирилганлиги сабабли чўл-даштга хос ёввойи ҳайвонлар деярли учрамайди.Aҳолисининг аксари қисми ўзбеклар; шунингдек тожик, туркман, рус, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 


Туман ташкил топган сана

-

 28     ноябр 1979 йил

Ҳудуди (ер майдони)

-

0,39 минг кв.км

Чегара узунлиги

-

96 км

Қизириқ тумани билан

-

10 км

Жарқўрғон тумани билан

-

34 км

- Музработ тумани билан

-

22 км

- Термиз тумани билан

-

30 км

Аҳоли сони (01.01.2020й.)

-

132,3 минг киши

шундан,

 

 

- шаҳар аҳолиси

-

64,9 минг киши

жамига нисбатан % ҳисобида

-

49,1 %

- қишлоқ аҳолиси

-

67,4 минг киши

жамига нисбатан % ҳисобида

-

50,9 %

Аҳоли зичлиги (1 кв.км.га)

-

328,7 киши

Туманга бўйсунувчи шаҳарлар

-

0 та

Шаҳарчалар (шаҳар типидаги посёлкалар)

-

12 та

Аҳоли пунктлари

-

27 та

Маҳалла фуқаролар йиғинлари

-

36 та

Хонадонлар сони

-

21,1 минг нафар

Оилалар сони

-

31,6 минг нафар

 

Кам таъминлан оилалар  сони

-

             та

Эркаклар сони

-

61752 та

Аёллар сони

-

70648 та