ТИББИЁТ МАРКАЗЛАРИ


Тумандаги тиббиёт марказлари ҳақида маълумотлар

Соғлиқни сақлаш соҳасида

Ангор туман тиббиёт бирлашмаси  265 ўринга эга шифохона бўлиб, та ҚОП, 1 та ҚВП ва 1 та КТМП ишлаб турибди.

Уларнинг 1 кунда қабул қилиш қуввати 1050 қатновни ташкил қилади.

2019 йил давомида туман марказий шифохонасида 17215 нафар бемор даволаниб чиқган. 2019 йил тумандаги амбулатор поликлиника муассасаларида 482517 нафар аҳоли қабули булиб кундузги стационар шароитда 2043 нафар бемор даволанган.

Тумандаги фертил ёшдаги хотин-қизлар 33681 нафар ташкил қилади. Туманда 2019 йил давомида 3419 нафар туғилиш кайд қилиниб, туғилиш кўрсаткичи ҳар минг аҳолига 26,5 ни ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан 0,6 туғилиш камайган. Туманда 2019 йил мобайнида
 0-18 ёшгача болалар орасида 35 нафар болалар ўлими қайд қилинган . 0-1 ёшгача гўдаклар ўлими 11 нафар қайд қилинган. Ҳар минг нафар тирик туғилгандан 3,2 та вафот қилган.

2019 йилда Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-сонли ҚОП ва тиббий тез ёрдам шахобчаси тўлиқ таъмирланиб, замонавий қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминланди. Шу билан бирга 1-сонли ҚОП ни Қ.Тулаков шахобчаси янгидан қурилиш ишлари  бошланиб лойиҳа бўйича бино қурилиш  ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари 2-ҚОП нинг Занг шахобчасида ҳам замонавий тартибда таъмирланиш учун маҳаллий бюджетдан 646,0 миллион сўм маблағ ажратилди.

Туман хокимлиги томонидан тиббиёт бирлашмасига 80,0 миллион сўмлик кондицонер совға тариқасида фойдаланишга топширилди.

Шу билан бир қаторда туман ҳокимлиги томонидан Тиббиёт бирлашмага 307,0 миллион сумлик махсус чиқиндиларни тозалайдиган  ИСУЗИ фиклавоз автомашинаси учун маблағ ажратилиб, автомашина фойдаланишга топширилди. 

Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлимига 122710.0 минг сумлик қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар ва Тиббиёт бирлашманинг шошилинч тез ёрдам, туғруқхона, ички касалликлар хамда бухгалтерия бўлимларида 119695.0 минг сўмлик замонавий жалюзи пардалари олиб келинди ва фойдаланишга топширилди .

Бундан ташқари тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиниканинг аёллар маслаҳатхонасига туғма ногиронликни ва ҳомиладор аёллардаги касалликларни аниқлаш учун
 30 минг АҚШ Долларлик УТТ аппарати олиниб аҳолига малакали тиббий хизмат қилмоқда.
 

  Ангор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли ҚВП ва ҚОПларнинг амбулатория телефон рақами ва мудирларининг мобиль телефон рақамлари

 

Номланиши

1

1-сонли ҚОП

2

2-сонли ҚОП

3

3-сонли ҚОП

4

4-сонли ҚОП

5

5-сонли ҚОП

6

Мустақиллик ҚВП

7

Катталар Поликлиникаси

8

Болалар Поликлиникаси