Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Томорқа даромад манбаи
Тадбирлар / 2021-03-31

Ангор туманининг “Хўжанқон” маҳалласи биринчи сектор ҳудудида жойлашган. Бу маҳалла аҳолиси асосан деҳқончилик, чорвачилик, тадбиркорлик билан шуғулланишади. Ҳозирги кунда маҳалладаги мавжуд иссиқхоналарга помидор, бодринг каби полиз маҳсулотлари  экилган. Ушбу маҳаллада яшовчи Рашид Одилов 8 йилдан буён иссиқхонада турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келмоқда. 

 -Оилавий деҳқончилик билан шуғулланамиз. 4 сотихли иссиқхонада 4 киши доимий иш билан банд. Иссиқхонага помидорнинг “Бўрон” навини экканмиз. Помидордан олдин гулкарам экдик ва ҳосилини йиғиб олдик. Ҳар йили ўртача 20-25 млн даромад оламиз. Меҳнат қилган роҳатини кўради деганларидек, даромадимизевазига янги уй-жой қурдик. Фарзандларимизнинг тўйларини ўтказдик. Келгусида яна қўшимча иссиқхона қуришни режалаштирганмиз,-дейди Рашид Одилов.

Албатта, ташаббускор, тадбиркор хонадонлар сони кўпайиши аҳоли турмуш даражасининг ўсишини кўрсатади. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиздир. 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс