Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Қилмиш қидирмиш
Тадбирлар / 2022-11-29

Жамиятимизда бугун хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилада бахтли ва фаровон яшашларини таъминлаш, ўзларига  берилган ҳуқуқ ва эркинликларидан оқилона фойдаланишлари учун ғамхўрлик қилинмоқда, кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Лекин айрим эркаклар аёлига, хотин-қизларга паст назар билан қарайди, унга бир буюмдек муомалада бўлишади. Жумладан, “Қадимий Ангор” МФЙда яшовчи 1979 йилда туғилган  Эшимов Тошмамат
(исм, фамилиялар ўзгартирилган)  шундай эркаклардан бири экан. 
У оилали, 3 нафар фарзанди  бўлишига қарамасдан, ҳеч қаерда  ишламайди. 2022 йил 14 октябрь куни  соат 21:00 ларда яшаш уйида турмуш ўртоғи  Б.Мараймаматова билан  жанжаллашиб қолади. Уни ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини камситади. Т.Эшимов ўзининг бу хатти-ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган.

Судда Т.Эшимов жаҳл устида турмуш ўртоғи Б.Мараймаматовани ҳақорат қилганлигини, ҳозирда у билан ярашмоқчи эканини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради.

Жабрланувчи Б.Мараймаматова эса турмуш ўртоғи Т.Эшимов доимий равишда у билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилишини айтиб, у билан ярашмаслигини, унга қонуний чора кўришни сўради.

Суд келгусида бу каби ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида Т.Эшимовга МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида  яъни 1.200.000  сўм  жарима жазоси тайинлади.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Ангор туман судининг архивариуси:                                       О.Жаппоров

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс