Ангор туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Шонли тарихдан буюк келажак сари” мавзусида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу танлов туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Халқ таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этди. Ғолиблар 3 та номинация бўйича аниқланди.
“Энг яхши шеърий асар” номинацияси бўйича биринчи ўринни 4-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Азиза Чориева, “Энг яхши ҳикоя” номинацияси бўйича биринчи ўринни 33-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Маҳлиё Худойназарова, “Энг яхши бадиий-публицистик асар” номинацияси бўйича биринчи ўринни 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Нилуфар Довудалиева қўлга киритди. Ғолиб бўлган ёшларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024