Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Томорқа даромад манбаи

     Ангор туманининг “Чинобод” маҳалласи иккинчи сектор ҳудудида жойлашган. Бу маҳаллада 3515 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар асосан деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишади. Маҳалланинг умумий ер майдони 88.8 гектарни ташкил қилади. Шундан 44.2 гектари экин майдони ҳисобланади. Ҳозирги кунда маҳаллада 12 тадан ортиқ иссиқхона мавжуд бўлиб, помидор, бодринг маҳсулотлари етиштирилмоқда.

 -Маҳалламизда аввал деярли иссиқхоналар йўқ эди. Ҳозирги кунда иссиқхоналар сони кўпайиб бормоқда. Биз ҳам бу йил иссиқхона ташкил қилдик. Иссиқхонамиз 3 сотихдан иборат бўлиб, помидор, бодринг экканмиз. Бундан ташқари, лимон кўчатларини ҳам парваришлаяпмиз,- дейди Шоира Худойбердиева.

Албатта, йилдан йилга хонадонларда иссиқхоналар сони кўпайиб бораётганлиги ва унда йилнинг тўрт фаслида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилаётганлиги қувонарлидир.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс