Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ислоҳотлар амалда

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида жамоат тартибини таъминлаш орқали аҳолининг тинч ва осуда ҳаёти учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, давлат объектларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш, жамоат тартибини сақлаш, жамоат жойларида патруллик қилиш каби вазифалар юклатилган.

Шу билан бирга мазкур вазифаларни тўлақонли амалга ошириш ҳамда хизматни ўташ давомида аниқланган ҳуқуқбузарликларга нисбатан ўз вақтида чоралар кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузишга ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга доир айрим ваколатларни бериш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг ходимларига майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш юзасидан қўшимча ваколатлар бериш назарда тутилмоқда.
Ушбу Қонун мамлакатда жамоат тартибини янада самарали таъминлашга, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 467-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 2481-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига ушбу Кодекс 187-моддасининг биринчи қисмида, 188, 1882 ва 192-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосари ва бўлим бошлиқлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Суриштирувни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда суриштирув бўлимларининг бошлиқлари;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Давлат органлари объектларини қўриқлаш бўйича бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармалари, туман (шаҳар) қўриқлаш бўлимлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 61, 183, 1842, 1843, 185-моддаларида, 1851-моддасида (бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар мустасно), 1852, 1853, 186-моддаларида, 187-моддасининг иккинчи қисмида, 1881, 1883, 189, 1891, 191, 1941, 1951-моддаларида, 196-моддасида (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига тааллуқли қисми бўйича) ҳамда 2101-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда уни кўриб чиқиш учун судга юборади»;
2) 287-модданинг 9-бандидаги «54, 61, 1851, 1941, 1951, 198-моддаларида» деган сўзлар «54, 61, 183, 1842, 1843, 185, 1851, 1852, 1853,186, 187, 188, 1883, 189, 1891, 191, 192, 1941, 1951, 198-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Суюн Бўтаев

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс