Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва  бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш йўлида

Ўзбекиcтон Республикаси Президентнинг 08.07.2024 йилдаги “Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва  бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
       Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тижорат банклари кўмагида туман ва шаҳарларда замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар ва савдо-кўнгилочар марказларини  жойлаштиришни назарда тутувчи мастер-режа лойиҳалари тайёрланди. Улар 2024 йил 1 августга қадар ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашлари билан келишилган ҳолда тасдиқланиши керак.
         2024 йил 1 августдан жорий йил якунига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда ушбу ҳудудлардаги ер участкалари мастер-режаларга мувофиқ аукцион (e-auksion.uz) савдоларига қўйилади.
 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 майдаги  “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш жараёнларини  ва хусусийлаштириш дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 268-сонли қарори билан 68 та туман ва шаҳарларда халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйлаб замонавий инфратузилмани яратиш, савдо ва сервис  объектларини жойлаштириш учун мастер-режалар асосида ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш режаси тасдиқланган
         Давлат активларинги бошқариш агентлигига жорий йил якунига қадар  халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйлаб замонавий инфратузилмани барпо этиш, савдо ва сервис объектларини жойлаштириш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқиш, шунингдек ер участкаларини аукцион (e-auksion.uz)  саавдоларига чиқариш вазифаси топширилди.
  Туман ва шаҳарлар  бўйича ишлаб чиқиладиган мастер-режаларнинг асосий йўналишлари:
Шаҳар ва туман марказларида урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, жумладан аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кўп қаватли  ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил этиш;
         Аҳоли гавжум бўлган  шаҳар ҳудудларидан оқиб ўтувчи сув бўйларини  ободонлаштириш, пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш, уларнинг атрофида енгил конструкцияли  кўчма савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини  яратиш;
         Ҳудудларда аҳоли, сайёҳлар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, шу жумладан “яшил” ҳудудларни кўпайтириш, замонавий хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини қуриш;
 Бўш турган ер участкаларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан иқтисодий самараси  юқори  фаолият турларини ривожлантириш, шунингдек бўш турган ер участкаларини тайёр лотларга ажратган  ҳолда электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш;
         Ҳудудларнинг инфратузилмага бўлган эҳтиёжини баҳолаш, шу жумладан зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари параметрларини аниқлаш.
         Шунингдек, мастер-режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришнинг вертикал тизимини яратиш кўзда тутилмоқда, унга мувофиқ жавобгарлик ва вазифалар республика, минтақавий, шунингдек туман (шаҳар) даражаларида тақсимланади.

Л.Ғоибов,
“Электрон онлайн аукционларни 
ташкил қилиш” АЖ Сурхондарё вилояти вакили.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс