Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олишда Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартиби

Аҳолини рўйхатга олиш – Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг муайян ҳудудларида ўтказиладиган, белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи, шахсга доир маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш ҳамда якуний маълумотларни тарқатиш ва фойдаланишнинг даврий жараёни ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш, демографик кўрсаткичларни ҳисоблаш
ва прогнозлаш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланишни ўрганиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун аҳоли тўғрисида ишончли ва холис ахборотларни олиш ҳисобланади.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш респондентлар яшайдиган (турадиган) турар жойларни ва бошқа хоналарни айланиб чиқиш чоғида ёхуд маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган хоналарда респондентлар сўровини ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш варақларини тўлдириш орқали амалга оширилади.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Респондентлар сўрови давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин.
Рўйхатга олиш варақлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати ичида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар бўлган респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар улар уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади.
Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олиш дастурида назарда тутилмаган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш тақиқланади.
Ангор тумани Статистика бўлими бош мутахассиси С. Қулматов

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс