Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Жиноятга жазо муқаррар
Маънавияти нуқсонли бўлган киши борки, хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай  иш қилиб, жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган жиноят тафсилоти иштирокчи ҳам бир оилага бош, кимнингдир отаси, яна бир умидвор муштипар онанинг дилбанди,  фарзандларининг отаси, қариганимда суянч бўлади деган умидда улғайтирган ота.  
Афсуски, жиноят йўлини танлаган инсон жисмонан соғлом, тоғни урса талқон қиладиган навқирон ёшда. Бироқ, у оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ўтишни афзал кўрган одам. 
Ачинарли ҳолат шуки, иш бўйича жабрланувчи деб эътироф этилган шахс Д.О судланган У.Онинг келини ўртоғи ҳисобланади.
Иш ҳолатигга кўра, У.О 2023 йил 21 август куни эрталаб сахар вақти тахминан соат 04:00лар атрофида турмуш ўртоғи Х.М билан ўзаро тортишиб қолганидан сўнг уни ҳовлида кўринмасдан йўқолиб қолганлиги сабабли уни қидириб, алоҳида хўжалик сифатида яшовчи келини Д.Они хонадонига бориб, уни топа олмасдан яшаш хонадонига қайтиб келган вақтида турмуш ўртоғи Х.Мни уйда эканлигини кўриб, онасидан хавотирланиб телефон қилган ўғли Х.О билан ўзаро тортишиб қолган.
 Айни вақтда, турмуш ўртоғи Х.О билан гаплашган Д.О қайнонаси Х.Мни олиб кетиш мақсадида қайнотаси У.Онинг яшаш хонадонига соат 07:00лар атрофида “Оқтумшуқ” маҳалласи фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш йиғини раиси К.Б, фаол Б.Б ва қайнопаси Г.О билан келган вақтида У.О у билан ўзаро оғзаки тортишиб қолиб, ўтирган кроватида бўлган ошхона пичоғини олиб, қўлида вояга етмаган Д.У билан қочаётган Д.Они ўлдириш мақсадида қувиб бориб, иккинчи вояга етмаган фарзанди Д.Уни кўз ўнгида ўта шафқатсизлик билан орқа томонидан баданининг турли жойларига 6 маротаба пичоқ уриб йиқитган ҳолда ҳодиса жойини тарк этган.
 Жабрланувчи Д.Ога ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Судда судланган У.О айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб суддан қонуний енгиллик беришни сўраган. 
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг 2023 йил 14 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, У.Ога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 
Жиноят иши Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланувчи У.Онинг ҳимоячиси адвокат Ф.Мирзаев билан биргаликдаги ва жабрланувчи Д.О томонидан апелляция тартибида берилган шикоятларига асосан  2024 йил январь ойининг 16 куни кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2023 йил 14 декабрь кунидаги ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мана кўза кунда эмас, кунида синадиган кун келди. Қонуннинг қўли узун, нигоҳлари ўткир. Унинг назаридан, қатъий талабидан, қолаверса, жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.  

Ж.Худойбердиев  Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс