Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Изоҳ

Расмий статистика тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 7 майда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган қонун 7 боб 44 моддадан иборат бўлиб, қонуннинг 5-боби Статистика маълумотлари, улардан фойдаланиш тартиби ва махфийликни таъминлаш тўғрисида шу жумладан
26-модда. Маъмурий маълумотлардан фойдаланиш
Маъмурий маълумотлар расмий статистикани тайёрловчилар томонидан фақат статистика мақсадларида фойдаланилади.
Маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар ва бошқа юридик шахслар ўз тасарруфидаги мавжуд маълумотларни тақдим этиш чоғида махфийлик тўғрисидаги қоидаларни важ қилиб кўрсатиши мумкин эмас, бундан қонунда маълумотларни тақдим этиш ва улардан статистика мақсадларида фойдаланиш тўғридан-тўғри истисно этилган ҳоллар мустасно.
27-модда. Индивидуал маълумотлардан статистика мақсадларида фойдаланиш
Расмий статистикани тайёрловчилар тасарруфидаги мавжуд индивидуал маълумотлардан фақат статистика мақсадларида, жамланма статистика маълумотларини шакллантириш учун фойдаланилади.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан халқаро ташкилотлар томонидан индивидуал маълумотлардан тергов, назорат қилиш, суд муҳокамаси, маъмурий қарорлар қабул қилиш мақсадида ёки жисмоний ва юридик шахсларга ёки уй хўжаликларига тааллуқли бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Юқорида келтириб ўтилган моддалардан кўриш мумкинки Статистика маълумотлари, улардан фойдаланиш тартиби ва махфийликни таъминлаш тўғрисида кенгроқ ёритиб ўтиганлигини кўриш мумкин.
Ангор тумани статистика
бўлими бошлиғи А.Худоёров

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс