Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Фирибгарнинг ҳийласи узоққа чўзилмади

Ҳаётда ҳар бир нарсанинг тартиб-қоидаси бор. Ҳамма бирдек амал қилиши керак бўлган қонунларни бузиш, ноқонуний даромад топишга уриниш жиноят ҳисобланади.
Гуруч курмаксиз бўлмайди деган халқимизда бир нақл бор, ҳозирги қаҳрамонимиз Дилшод Болтаев (исм фамилялар ўзгартирилган) шундайлардандир. У муқаддам турли хил жиноятларни содир қилиб саккиз маротаба судланган бўлса-да ўзига тегишли хулоса чиқармасдан навбатдаги жиноятни фирибгарлик йўлидан фойдаланиб содир қилган.
Ангор туманида яшовчи Д.Болтаев тузалиш йўлига ўтмасдан, Термиз шаҳрида жойлашган МЧЖларнинг бирига ишга кириш истагида бўлган фуқароларни ишга қабул қилиш ваколатига эга бўлмасада, Ангор туманида яшовчи Ш.Ботировни алдаб, гўёки қисқа фурсатларда Термиз шаҳридаги МЧЖларнинг бирига ишга киритиб қўйиши мумкинлигини ваъда қилиб, хизмати эвазига ундан 1.000.000 сўм миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан талаб қилган.
Олиб борилган тезкор-тадбирлар натижасида Д.Болтаев 1.000.000 сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий далилилар билан ушланади.
Д.Болтаев бу ҳаракатини ҳеч ким билмайди деб ўйласа-да, бу жинояти узоққа чўзилмади, унга нисбатан тўққизинчи жиноят иши қўзғатилган эди.
Суд залида ундан фирибгарлик жиноятини такроран содир этиш сабаблари сўралганида ер чизишдан нарига ўтолмади. Фақатгина қилмишидан пушаймон эканини қайта-қайта такрорлашдан ўзга чораси қолмади.
Жиноят ишлари бўйича Ангор тумани суди Д.Болтаевга нисбатан тегишли жазо чораси тайинлади. Бироқ, эллик ёшдан ошган Д.Болтаев бу жазодан тўғри хулоса чиқарадими? Белгиланган жазо муддатини ўтаб бўлгач, у яна эски қилиқларини бошлаб юбормайдими? Буни олий ҳакам вақт кўрсатади.
Ҳа, жамиятимизда ҳеч қандай жиноий қилмиш жазосиз қолмайди. Шунинг учун бебаҳо умрни эзгу ишларга бағишлаб, ҳаётда ўзидан яхши ном қолдиришга не етсин?!

Жиноят ишлари бўйича
Ангор туман судининг раиси
С.Бўтаев

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс