Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ - ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши учун хусусий мулк устуворлигини та'минлайдиган норматив – ҳуқуқий база яратилганлиги ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиниши муҳим омил ҳисобланади.
           Республика ялпи ички маҳсулотида тадбиркорлар улуши тобора ортиб бораётгани ҳам бу борадаги фаолиятга жиддий ёндашишни тақозо этмоқда. Ҳудудларда бизнес юритиш шарт - шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қо'ллаб - қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан та'минлашга давлат сиёсати даражасида э'тибор қаратилмоқда.
            О'з навбатида, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш ҳам э'тибордан четда қолаётгани ё'қ.
            Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
30 декабрдаги 287-сонли  “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
         Ушбу фармоннинг мазмун - моҳияти шундан иборатки, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туман ва шаҳарларни уларнинг шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб ривожлантириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат кўмагини
бериш тартибини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида,
2023 йил 1 январдан бошлаб республика туман ва шаҳарларини
5 та тоифага ажратиш белгиланди.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар солиқ солишнинг қуйидаги табақалаштирилган тартиби жорий этилди. Хусусан, 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно).

Шунингдек, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз,

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган эр солиғини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўланиши белгиланди.

Шу билан бирга, 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилиниши назарда тутилди.

Таъкидлаш жоиз, 4-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари (йирик солиқ тўловчилар, доимий муассаса, бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар бундан мустасно) учун айланмадан олинадиган солиқнинг базавий солиқ ставкаси 3 фоиз этиб белгиланади. Бунда, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда мазкур солиқ бўйича пасайтирилган солиқ ставкалари сақлаб қолинади.

Фармонда қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори КенГЭСи ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига 4-тоифадаги туманлар бўйича, Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган эр солиғи бўйича солиқ кодекси билан белгиланган энг кам қийматларга 0,3 гача, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 0,5 гача камайтирувчи коеффитсиент киритиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, 2023 йил 1 январдан бошлаб Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан  умумий белгиланган шартлар доирасида 4 ва 5-тоифадаги туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига, тижорат банкларининг кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 40 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсатсия тақдим этилади, тижорат банклари кредитларининг 75 фоизигача, бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этилади, кичик тадбиркорлик субъектларига таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда, улар аввал олган кредитлари бўйича мазкур Жамғарма кафиллигидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдор ва шартлар доирасида кафилликлар тақдим этилади.

Мазкур фармон асосида тадбиркорлик фаолиятини туман ва шаҳарларнинг тоифаларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаш чоралари тасдиқланди.

Хусусан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари ҳамда илмий ташкилотларнинг экспертларини жалб қилган ҳолда 2023 йил 1 октябрга қадар баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари ҳамда ҳисоблаш усулларининг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини таъминловчи туман ва шаҳарларни
тегишли тоифаларга ажратишнинг ахборот тизимини жорий қилиниши, бунда, ахборот тизимини ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва уни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Хулоса қилиб айтганда тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилаётгани, уларнинг қонуний манфаатлари давлат ҳимоясида эканлиги юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратишга асос бо'лмоқда. Зеро, тадбиркорларда қонун устуворлигига ишонч бо'лсагина, соҳа ривожланишига муҳим омил бо'либ хизмат қилади.

 

Шеробод туманлараро иқтисодий суди раиси У.У.Тожиев

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс