Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Эълон

Ангор туманида фаолият юритаётган корхоналар, ташкилотлар,фермер хўжаликлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раҳбарлари диққатига!

2023 йил 2-чорак учун 4-меҳнат шакли (чораклик) давлат статистик ҳисоботини юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 2023 йилнинг 6-июлдан кечиктирмай;
4 фх шакли (чораклик) давлат статистика ҳисоботини фермер хўжаликлари 2023 йилнинг 5-июлдан кечиктирмай;
4 дх шакли (чораклик) давлат статистика ҳисоботини маҳалла фуқаролар йиғинлари 2023 йилнинг 5-июлдан кечиктирмай;
Юқорида қайд этилган чораклик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва вилоят статистика бошқармасининг www.surxonstat.uz сайтидан ёки туман статистика бўлимидан олишларингиз мумкин.
Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Ангор туман статистика бўлими
Тел: 76-31-21-258

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс