Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш: унинг моҳияти нимада?

Тасаввур қилинг, қўлингизда Ўзбекистон харитаси ва унга қараб ҳудудларга доир бирламчи маълумотларни айтиш мумкин. Масалан, Сурхондарёда қанча аҳоли яшайди, Сурхондарёда бандлик масаласи қай аҳволда, Сурхондарёда нечта таълим муассасаси бор, Сурхондарёда аҳоли зичлиги қандай ва шунга ўхшаш бошқа муҳим маълумотлар. Бироқ, бундай юзаки ва тахминий кўрсаткичлар билан бугунги жадал ривожланиш ва ислоҳотлар даврида узоқни кўзлаб ниманидир режа қилиш қийин, албатта.

Аксинча, қўлимизда ҳар бир ҳудудга доир аниқ фактлар бўлса, режаларимиз ҳам, амалларимиз ҳам манзилли ва пухта бўлади. Айнан шунинг учун бизга бутун республикани қамраб оладиган ишончли маълумотлар керак ва улар тадрижий равишда янгиланиб борилиши шарт. Бундай аниқ ва яхлит маълумотлар эса аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунингдек, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, оилавий ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳамдир.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс